MAKTABIMIZ O’TMISHIDAN SO’ZLAGANDA…

16 умумий урта таълим мактаби

Каттакўрғон шахрининг Шавкий мавзесида 1989 йилида 1250 ўринли,45 синфдан иборат ўқўв биноси қурилади.

Мактабга Ринат Гайнисламов директор,Ўлмас Халилов илмий мудир, Даврон Жумаев маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари етиб тайинланади. 

I-XI-синфда жами 961 нафар ўқувчи таълим олган. Уларга 55 нафар ўқитувчи таълим берган. Ўқитувчиларнинг 35 нафари олий, 3 нафари тўлиқсиз олий, 15 нафари ўрта махсус маълумотга ега бўлган.

Ишбилармон рахбар Р.Гайнисламов бошчилигида мактабнинг моддий базасини мустахкамлаш, синф хоналари, ўқув кабинентларини жихозлаш,мактабнинг ички ва ташқи томонини безатиш,ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш борасида кенг куламли ишлар амалга оширилади.

Ў мактабнинг иккита компьютер синфи,иккита лингафон хонаси шунингдек, 3 та телевизор, 2 та киноаппарат, ЭЛЖИ, Эпидиоскоп, кадоскоп, магнитафон каби техник воситалар, бир қанча кўргазмали куроллар билан таъминланишига бош-қош булади. У билимдон, табиатан ташкилотчи ва талабчан бўлиб, ўқиш-ўқитиш ишларини замон талабига мос холда юритишга харакат қилган.

Унинг рахбарлигида Раиса Ризбаева, Хайрия Ризақўлова, Болта Қодиров, Раъо Абдувохидова, Шарофат Жамолова, Абдураззоқ Мажидов, Жамила Мамадиева, Венера Галиева, Дилфуза Хайриева каби тажрибали, жонкуяр, мехрибон, уз ишини севадиган, болаларга чуқур билим бериш учун бор кучини сарфловчи ўқитувчилар мехнат қилган.

Жамоадаги ўқитувчи, ўқувчилар шахар ва вилоятда ўтқазилган мусобақа, кўрик-танлов, олипиадаларда фаол иштирок етиб, совринли ўринларни қулга киритган.

Бу тадбиркор инсон шахар хамда вилоят рахбарлар назарига тушиб 1993 йилда шахар халқ таълими мудирлигига тафсия етилган.

2003 йилгача ана шу вазифада тиним билмай мехнат қилган Ринат Гайнисламов катта еътибор ва обруга сазовор бўлган.

1993 йилда мактабга Хуррам Абдуназаров директорлик қилган. 2005 йилдан бошлаб Ўлмас Халилов мактаб директори, Хайринисо Исоқова, Рахима Орзиева илмий мудир, 1994-1995 йилларда Дилбар Бобомуродова маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари, 1995-1998 йилларда унинг ўрнига Худойберди Диёров, 1998 йилдан 2015 йилгача Жамила Мамадиева фаолият кўрсатган. 2015 йилдан бошлаб мактабга Матлуба Бозорова рахбарлик қилиб келмоқда.

Мактаб жамоаси турли мусобақа,курик-танлов, олимпиадаларда, муваффақиятли иштирок етмоқда.

2013-2014 ўкув йилида мактабда 1076 ўқувчи ўқиган. 9 синфни 123 ўқувчи битирган.

Ўқувчиларга 52 ўқитувчи сабоқ берган. Ўларнинг 38 нафари олий маълумотли, 14 нафари ўрта махсус маълумотга ега. Олий тоифа 1 та, 1-тоифа 4 та, 2-тоифа 9 та.

Spread the word. Share this post!

Leave Comment

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *